locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шерзод Жўраев: Барибир 10 киши бўлиб қолганимиз ўз таъсирини ўтказди

Навбаҳор бош мураббийи Қўқон-1912 билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Navbahor FK
Ўзбекистон Суперлигаси
25.10.2025, Як.
Қўқон-1912
2
Навбаҳор
0

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Шерзод Жўраев иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Одатдагидек, "лоchinлар" устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этди. "Навбаҳор"нинг ўйини борасида тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда футболчимиз қизил карточка олганидан сўнг, анча вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнашган бўлсалар-да, шогирдларим ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Аммо учрашувнинг асосий вақтига тўхташлар учун қўшиб берилган дақиқаларда барибир 10 киши бўлиб қолганимиз ўз таъсирини ўтказди ҳамда хатоларимиз эвазига ўз дарвозамиздан 2 та тўп ўтказиб юбордик.

Намангандан ушбу ўйинга кўплаб мухлислар ташриф буюришгани бизни хурсанд қилди. Мақсадимиз уларни хурсанд қилиш эди. Лекин бунга эришолмадик.

— "Навбаҳор" кейинги учрашувни ўз майдонида "Насаф"га қарши ўтказади. Жамоа бўлажак ўйинда рақибни мағлубиятга учрата оладими?

— Жамоага бош мураббий этиб тайинланганимдан сўнг, йигитлар билан гаплашиб, уларнинг нималарга қодир эканликларини тинмай таъкидлаяпмиз. Мақсадимиз — мухлислиларга қувонч улашиш. Бироқ, бундай ўйин билан уларни хурсанд қила олмаймиз. Бугунги учрашувни таҳлил қилган ҳолда, хато ва камчиликларни кўриб чиқамиз.

Қолган ўйинларда барча имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг