locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. Ал-мумтоз. \"Нефтчи\" - \"Пахтакор\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Превью. Ал-мумтоз. "Нефтчи" - "Пахтакор"
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
19.04.2025, Як.
Нефтчи
0
Пахтакор
4

Суперлиганинг 6-тур ўйинида мухлислар ўзбекча мумтоз тўқнашув гувоҳи бўлишади.

Жамоалар чемпионатлар тарихида 60 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 28 ғалаба, 10 дуранг ва 22 мағлубият. Рақиб дарвозасига 97 тўп киритган "Шерлар" 70 тўп ўтказиб юборишган.

Фарғонадаги беллашувларнинг 16тасида "Нефтчи" устун келган бўлса, 7 баҳсда пойтахтликлар ғалаба қозонган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. "Пахтакор" 10 бор рақибни йирик ҳисобда доғда қолдиришга эришган бўлса, "Нефтчи"да бундай ғалабалар сони учтани ташкил қилади.

Шунингдек, клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда "Пахтакор" муваффақиятга эришган.

"Шерлар"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Буюк чинорлар"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шухрат Мақсудов ва Темур Кападзе ҳар икки жамоа таркибида гол урган ўйинчилар саналади.

"Нефтчи" ва "Пахтакор" ўртасидаги тўқнашув 19 апрел, шанба куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида соат 20:15да бошланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг