\"Нефтчи\"-\"Пахтакор\" ўйини учун чипталар сотувга чиқарилди
"Нефтчи"-"Пахтакор" ўйини учун чипталар сотувга чиқарилди. Бу ҳақида “буюк чинарлар” матбуоти хабар берди.
"Хабарингиз бор, 19 апрель шанба куни Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасида "Нефтчи" Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилади. Қизиқарли тарзда кечиши кутилган мазкур учрашувга чипталар сотуви йўлга қўйилди. Чипталар фақат стадион кассаларида 40000 сўмдан белгиланган нархларда сотилади.

Стадион маъмурияти футбол беллашувига стадионнинг махсус кассаларидан ташқари харид қилинган қалбаки чипталар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва қалбаки чипта билан стадион ҳудудига киришга уринган шахсларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўрилиши бўйича мухлисларни огоҳлантиради.

Чипта сотиб олган томошабинлар бир-бирларини чинакам ҳурмат қилишлари ва футбол баҳсини чиптада кўрсатилган жойда ўтириб, томоша қилишларини илтимос қиламиз",-дея ёзилади хабарда