Почеттино «МЮ» мухлисларига мурожаат қилди
«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино Каррингтондаги машғулотлар базасига расман ташриф буюрганидан сўнг клуб мухлисларига мурожаат йўллади.
«Салом, “қизил иблислар”! Бу — Маурисио Почеттино. Сизлар билан учрашишни интиқлик билан кутяпман. Сизлар ҳақингизда кўп яхши гапларни эшитдим. Умид қиламанки, биргаликдаги меҳнатимиз ва ўзаро яқин алоқамиз кўплаб қувончли онларни тақдим этади.
Жамоани қўллаб-қувватлаш, футболчиларни майдонда бор кучини сарфлашга руҳлантириш ва биз муносиб бўлган натижаларга эришиш йўлида биргаликда ҳаракат қилиш ўзига хос ҳиссиёт бўлади», — дея Почеттиннонинг сўзларидан иқтибос келтирди инсайдер Фабрицио Романо.
Аргентиналик мутахассис «қизил иблислар» бош мураббийи лавозимида ишдан бўшатилган Майкл Кэррикнинг ўрнини эгаллади.