«Пахтакор» «Динамо» билан баҳсда ғалабани сақлаб қола олмади
Суперлига 19-турида «Динамо» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашув 1:1 ҳисобида якунга етди. Дастлаб 62-дақиқада Ҳожимат Эркинов ҳисобни очди. 87-дақиқада эса Беҳруз Облақуловнинг узатмасидан сўнг Фирдавс Абдураҳмонов ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, «Пахтакор» очколари сонини 40тага етказиб, пешқадам «Нефтчи»дан 5 очкога ортда қолмоқда. «Динамо» эса 26 очко билан 9-поғонада.
Суперлига, 19-тур
Динамо – Пахтакор 1:1
Голлар: Фирдавс Абдураҳмонов 87 - Ҳожимат Эркинов 62.
Динамо: Неманов, Радаев, Штефан, Аамонов (Облақулов, 62), Жумабоев, Абдусаломов, Худойбердиев, Ўрмонжонов (Тўхтасинов, 62), Станоевич, Хайдаревич (Ҳайдаров, 62), Абдураҳмонов.
Пахтакор: Қувватов, Саитов, Абдумажидов, Мозговой, Насруллаев, Бўриев, Собирхўжаев, Иброҳимов (Алижонов, 90), Эркинов (Ресан, 78), Фламарион (Ҳамдамов, 90), Чинеду (Айман, 78).