locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ноттингем Форест» АПЛда кетма-кет иккинчи бор ўз майдонида ғалаба қозонди

«Ўрмончилар» Премьер-лига турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаган эди.
Футбол
«Ноттингем Форест» АПЛда кетма-кет иккинчи бор ўз майдонида ғалаба қозонди
Фото: The Sun

Англия Премьер-лигасининг 12-тури «Ноттингем Форест»нинг «Челси» устидан қозонган ғалабаси билан бошланди. Маълум бўлишича, бу «ўрмончилар»нинг АПЛда ўз майдонида кетма-кет иккинчи ғалабаси бўлди.

Бундан аввалги уй учрашувида ҳам «Ноттингем Форест» кучли рақиб — «Манчестер Сити»ни мағлуб этган ва ўша баҳсда ҳам рақиб дарвозасига учта тўп киритган эди.

Қайд этиш жоизки, «Ноттингем Форест» АПЛда ўз майдонида кетма-кет икки марта ғалаба қозонишга сўнгги бор 2025 йил апрель ойида эришган эди. Ўшанда клуб Манчестернинг ҳар икки жамоаси — «Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити»ни ўз майдонида кетма-кет мағлуб этганди.

Ўша мавсум якунида «Ноттингем Форест» Премьер-лига турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг