Мбаппе «Лилл» билан шартномасини узайтирди
Шу тариқа, ёш футболчи ўз фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.
Футбол
Фото: Getty Images
Франциянинг «Лилл» клуби жамоа вингери Этан Мбаппе билан амалдаги шартнома муддати узайтирилганини расман эълон қилди.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг укаси ҳисобланган 19 ёшли франциялик футболчи билан имзоланган янги келишув 2029 йилнинг июн ойига қадар амал қилади. Шу тариқа, ёш футболчи ўз фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.
Маълумот ўрнида, кичик Мбаппе ушбу мавсумда Лига 1 доирасидаги 10 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди.
Эслатиб ўтамиз, Этан ҳам акаси сингари «ПСЖ» сафида тўп тепган. У 2024 йилнинг ёзида Париж клубини эркин агент сифатида тарк этиб, «Лилл» сафига келиб қўшилганди.