locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мареска Антуан Семеньонинг йўқлиги ҳақида гапирди

«Сити» Англия Премьер-лигасида кетма-кет тўртта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти.
Футбол
Мареска Антуан Семеньонинг йўқлиги ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг жароҳат олган вингери Антуан Семеньонинг майдонга тушмаётгани ҳақида фикр билдирди.

«Биз Антуан билан ҳазиллашдик. Мен унга Премьер-лигадаги сўнгги ғалабамиз у жамоа таркибида бўлган пайтда қўлга киритилганини айтдим. Шунинг учун унинг тезроқ сафга қайтиши биз учун муҳим. Антуан — жамоа учун муҳим футболчи. Бироқ таркибимизда Илиман Ндиайе каби бошқа яхши ўйинчилар ҳам бор», — дея Маресканинг сўзларини келтирмоқда City Xtra.

Семеньо жорий мавсумда барча мусобақаларда 10 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасида кетма-кет тўртта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. 29 ноябрь куни «шаҳарликлар» Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши сафарда майдонга тушади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг