«Ливерпуль» Льюис Холлга қизиқиш билдирмоқда
«Ньюкасл»нинг чап қанот ҳимоячиси Льюис Холл «Ливерпуль» клуби қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, мерсисайдликлар 22 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Холл Милош Керкезнинг ишончсиз ўйинлари фонида клубнинг трансфер мақсадларидан бирига айланган. Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» ҳам ҳимоячига бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда.
Бироқ «Ньюкасл» қишки трансфер ойнасида Холлни сотиш ниятида эмас. «Қарғалар» эҳтимолий харидорларни чўчитиш мақсадида футболчи учун 80 миллион евро миқдорида нарх белгилаган. Шунга қарамай, унинг трансфери келаси ёзда амалга ошиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.
Холл жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобида қайд этди.