locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дунёнинг айни пайтдаги энг кучли 10 та клуби маълум бўлди

Кучли ўнликнинг ярмини Англия Премьер-лигаси вакиллари ташкил этмоқда.
Футбол
Дунёнинг айни пайтдаги энг кучли 10 та клуби маълум бўлди
Фото: Getty Images

Opta статистик портали талқинига кўра, дунёнинг энг кучли футбол клублари рейтингида "Арсенал" пешқадамликни сақлаб қолган.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби иккинчи ўринда қолаётган бўлса, "Барселона" "ПСЖ"ни ортда қолдириб, кучли учликка кўтарилган.

Мадриднинг "Реал" клуби бешинчи поғонага юқорилаган. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" эса олтинчи ўринга тушган.

Opta талқини бўйича дунёнинг энг кучли 10 та клуби:

"Арсенал" (Англия)
"Бавария" (Германия)
"Барселона" (Испания)
"ПСЖ" (Франция)
"Реал" (Испания)
"Манчестер Сити" (Англия)
"Ливерпуль" (Англия)
"Брайтон" (Англия)
"Интер" (Италия)
"Борнмут" (Англия)

Эътиборлиси, кучли ўнликнинг ярмини Англия Премьер-лигаси вакиллари ташкил этмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг