МЛС. «Интер Майами» турнирни тарк этди
Месси бирорта гол ура олмади.
Футбол
Фото: Getty Images
MLS плей-офф босқичидан ўрин олган «Коламбус» ҳамда «Интер Майами» жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Меҳмонлар сафида Лионел Месси ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди, аммо гол ёки ассист қайд этмади.
Қайд этиш лозим, ушбу жамоалар ўртасидаги илк учрашувда «Коламбус» йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, «Интер Майами» плей-оффнинг илк босқичида ўз юришини тўхтадиган бўлди.
MLS, плей-офф босқичи.
Коламбус — Интер Майами 1:0
Гол: Родригес 90+2.