locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алонсо «Челси»даги илк 15 та ўйинида 6 марта мағлубиятга учради

Алонсо шогирдлари барча мусобақалар доирасидаги сўнгги 6 та баҳснинг 5 тасида мағлуб бўлган.
Футбол
Алонсо «Челси»даги илк 15 та ўйинида 6 марта мағлубиятга учради
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Лондон клуби бошқарувида барча мусобақалар доирасида ўтказган дастлабки 15 та учрашувида 6 марта мағлубиятга учради.

Испаниялик мутахассис Мадриднинг «Реал» клубидаги фаолияти давомида 34 та баҳсда шунча мағлубият қайд этганди.

«Челси» АПЛнинг 12-турида «Ноттингҳэм Форест»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу Алонсо учун Англия чемпионатининг ушбу мавсумидаги олтинчи мағлубият бўлди.

Лондонликлар АПЛ доирасида ўтказилган 12 та учрашувда 5 бор ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаган ва 6 бор мағлубиятга учраган.

Қайд этиш лозим, Алонсо шогирдлари барча мусобақалар доирасидаги сўнгги 6 та баҳснинг 5 тасида мағлуб бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг