locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нурулло Алиевнинг UFCдаги илк мағлубиятига нима сабаб бўлгани таҳлил қилинди

Тожикистонлик жангчи Абу-Дабида ўтказилган UFC 333 турнирида америкалик Грант Доусонга ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб бўлди.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Тожикистонлик жангчи Нурулло Алиев Абу-Дабида ўтказилган UFC 333 турнирида америкалик Грант Доусонга ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб бўлди. Мазкур натижа унинг профессионал ММА фаолиятидаги дастлабки мағлубияти сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Алиев жангни фаол бошлаган ва дастлабки раундда рақибига жиддий қаршилик кўрсатган. Бироқ жанг давомида рақибининг бош орқа қисмига зарбалар йўллагани сабаб ҳакам тожикистонлик спортчидан бир очко олиб ташлаган. Ушбу ҳолат якуний натижага сезиларли таъсир кўрсатган.

Кейинги раундларда Доусон курашдаги устунлигидан фойдаланиб, жангни кўпроқ партерда олиб боришга ҳаракат қилган. Шу билан бирга, Алиев оёғидан шикаст олгани сабаб ҳаракатланишда қийинчиликка дуч келган. Уч раунд якунида барча ҳакамлар 29:27 ҳисобида америкалик спортчининг ғалабасини қайд этган.

Маълумот учун, Нурулло Алиев ушбу жангга қадар профессионал ММА фаолиятида кетма-кет 12 та ғалабага эришган эди. Грант Доусонга қарши мағлубият унинг мағлубиятсиз сериясига якун ясади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг