locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ханс-Дитер Флик «Эл-Класико»даги мағлубият сабабларини тушунтирди

Мутахассис сўнгги ҳафталардаги тиғиз тақвим ва сафар учрашувлари футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилганини тан олган.
Футбол
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Реал Мадрид»га қарши «Эл-Класико»да учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жамоасининг ўйинига баҳо берди. Немис мутахассиси футболчиларга жисмоний тетиклик ва куч етишмаганини таъкидлади. Бу ҳақда Мундо Депортиво нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Флик жамоасининг биринчи бўлимдаги ҳаракатларидан қониқмаган. Мураббий танаффусдан кейин «Барселона» ўйинини яхшилаб, ҳисобни тенглаштирганини, бироқ учрашув якунида қарши ҳужумни тўхтата олмагани сабаб мағлубиятга учраганини айтган.

Мутахассис сўнгги ҳафталардаги тиғиз тақвим ва сафар учрашувлари футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилганини тан олган. Шунга қарамай, у мағлубият учун баҳона изламаслигини, жамоа хатоларини таҳлил қилиб, навбатдаги учрашувларга яхшироқ тайёрланиши кераклигини таъкидлаган.

Маълумот учун, «Барселона» бир ҳафта давомида Чемпионлар лигасида ПСЖга 2:4, Испания чемпионатида эса «Реал Мадрид»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Каталонияликлар шунга қарамай 27 очко билан Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг