locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” Венсан Компани билан футбол ҳақида гаплашишни тақиқлади

Бельгиялик мутахассиснинг соғлиғи клуб учун устувор масалага айланди.
Футбол
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти шифохонада даволанаётган бош мураббий Венсан Компанины иш билан боғлиқ масалалардан вақтинча четлаштиришга қарор қилди. Бельгиялик мутахассиснинг соғлиғи клуб учун устувор масалага айланган. Бу ҳақда журналист Кристиан Фалк хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти Компани билан футболга оид масалаларни муҳокама қилмасликни тавсия этган. Бундан асосий мақсад мураббийни ортиқча руҳий босимдан ҳимоя қилиш ва унинг тикланиши учун зарур шароит яратишдир. Шу сабабли жамоанинг кундалик машғулотлари ва учрашувларга тайёргарлиги мураббийлар штаби зиммасига юклатилган.

Компани 23 октябрь куни “Бавария” захира жамоасининг машғулотини кузатаётган пайтда ҳушини йўқотган ва шифохонага олиб кетилган. Клуб бельгиялик мутахассис тиббий текширувлардан ўтаётганини тасдиқлаган. Унинг вазифасига қачон қайтиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, “Бавария” спорт директори Макс Эберл мураббийнинг соғлиғи ҳар қандай спорт натижасидан муҳимроқ эканини таъкидлаган. Клуб Компани тўлиқ тикланмагунча унга ишга қайтиш учун босим ўтказмаслигини билдирган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг