Де ла Фуэнте — йилнинг энг яхши мураббийи
Испания миллий жамоаси устози ёзда «қизил фурия»ни Жаҳон чемпионига айлантирганди.
Футбол
photo: gettyimages
Де ла Фуэнте — йилнинг энг яхши мураббийи
Испания миллий жамоаси устози ёзда «қизил фурия»ни Жаҳон чемпионига айлантирганди.
Лондондаги «Палладиум» театрида «Олтин тўп-2026» маросими бўлиб ўтмоқда.
Бош совринга қадар бир қатор номинацияларда энг яхшилар аниқланмоқда.
Маросимда йилнинг энг яхши мураббийи деб Испания миллий жамоаси устози Луис де ла Фуэнте эътироф этилди. Испаниялик мутахассис ёзда «қизил фурия» билан АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилган Жаҳон чемпионатида зафар қучди.
Де ла Фуэнте соврин учун курашда ўтган йилги ғолиб Луис Энрике («ПСЖ»), Микел Артета («Арсенал»), Унаи Эмери («Астон Вилла») ва Винсан Компани («Бавария»)ни ортда қолдирди.
Аёллар ўртасида эса «Барселона» устози Пер Ромеу энг яхши мураббий деб топилди.