locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ла Лига. «Барселона» «Реал Сосьедад»ни енгиб, 1-ўринга кўтарилиб олди

Ламин Ямал сафга қайтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ла Лига. «Барселона» «Реал Сосьедад»ни енгиб, 1-ўринга кўтарилиб олди
ФОТО: Getty images

Испания Примерасининг 7-туридан ўрин олган «Барселона» — «Реал Сосьедад» учрашуви якунига етди. Ушбу баҳсда каталонияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Барселонадаги «Олимпик Льюис Компанис» стадионида бўлиб ўтди.

31-дақиқада эса Альваро Одриосола ҳисобни очиб, басклар жамоасини олдинга олиб чиқди.

Жюль Кунде 43-дақиқада жавоб голини урди. У бурчакдан етказилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида Ламин Ямал майдонга тушгач, "кўк-анорранглилар"нинг ҳужумлари янада кескин тус ола бошлади. Айнан унинг узатмасидан кейин 59-дақиқада Роберт Левандовски "Барса"ни олдинга олиб чиқди.

Испания — Примера. 7-тур
28 сентябр, якшанба. 21:30 МСК
«Барселона» - «Реал Сосьедад» - 2:1
Голлар: 0:1 - Одриосола – 31'; 1:1 - Кунде – 43'; 2:1 - Левандовски – 59'

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг