locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. ОКМК «Қўқон-1912»га қарши 90+2-дақиқада ғалабани илиб кетди

Ушбу натижадан сўнг ОКМК 42 очко билан турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди.
Футбол
Суперлига. ОКМК «Қўқон-1912»га қарши 90+2-дақиқада ғалабани илиб кетди
Фото: ОКМК

Суперлиганинг 25-турида ОКМК ўз майдонида «Қўқон-1912»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

22-дақиқада Миржамол Қосимов Абубакр Ризо Турдиалиев узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 86-дақиқада Шоҳрух Гадоев Элбекжон Йўлчиевнинг узатмасидан кейин мувозанатни тиклади. Бироқ 90+2-дақиқада Сияваш Ҳақназари ОКМКга ғалаба келтирган голни урди.

Ушбу натижадан сўнг ОКМК 42 очко билан турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди. «Қўқон-1912» эса 23 очко билан 14-ўринда қолди.

Суперлига. 25-тур
ОКМК — Қўқон-1912 2:1
Голлар:
Қосимов 22, Ҳақназари 90+2 — Гадоев 86.
Четлатиш: Ҳакимов (45+4).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг