Суперлига. «Андижон» сўнгги дақиқаларда «Динамо»дан очко тортиб олди
Ўйинда кучлар тенг келди.
Футбол
Фото: Динамо ПФК
Суперлиганинг 25-турида «Динамо» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилди. Баҳснинг 85-дақиқасида Улуғбек Абдуллаев самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди.
Бироқ «Андижон» ўйин охирида ҳисобни тенглаштирди. 90+2-дақиқада Усмонали Исмоналиев гол уриб, «бургутлар»га бир очко олиб келди.
Ушбу натижадан сўнг ҳар икки жамоанинг очколари 31 тага етди. «Андижон» турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди, «Динамо» эса 10-ўринда бормоқда.
Суперлига. 25-тур
Динамо — Андижон 1:1
Голлар: Абдуллаев 85 — Исмоналиев 90+2.
Огоҳлантиришлар: Тоиров 76, Холдорхонов 84.