Неймар фаолиятидаги энг яхши жамоани айтди
«Сантос» ҳужумчиси Неймар фаолиятидаги энг яхши даври «Барселона»да эмас, «ПСЖ»да ўтган деб ҳисоблайди.
«Мен учун фаолиятимдаги энг яхши давр «ПСЖ»га қўшилганимдан кейин бошланди. Одамлар «Барселона»даги вақтимни, Месси ва Суарес билан биргаликда тузган МСН учлигимизни ҳамда жамоа билан эришган ютуқларимни эслашларини биламан. Шунга қарамай, Неймар фаолиятидаги энг яхши даражага айнан «ПСЖ»да чиққан деб ўйлайман. Ўша пайтда кучим, тезлигим ва ўйин тафаккуримдан завқланардим. Майдондаги барча жиҳатларни яхшироқ тушуна бошлагандим», — деди ҳужумчи.
Маълумот учун, Неймар «Барселона» сафида 186 та ўйин ўтказиб, 105 та гол урган ва 76 та голли узатма берган. «ПСЖ» таркибида эса 173 та баҳсда майдонга тушиб, 118 та гол ва 80 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздирган.