locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

А Серия. «Интер» «Фиорентина» қарши баҳсда суперкамбек қайд этиб, ғалабани илиб кетди

Миланликлар яна пешқадамга айланди.
Футбол
А Серия. «Интер» «Фиорентина» қарши баҳсда суперкамбек қайд этиб, ғалабани илиб кетди
Фото: Getty Images

Италия чемпионатининг 8-турида «Интер» ўз майдонида «Фиорентина»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

65-дақиқада Алехандро Хименес меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 90+1-дақиқада Маркус Тюрам ҳисобни тенглаштирди. 90+8-дақиқада эса Пётр Зелински пеналтини аниқ амалга ошириб, «Интер»га ғалаба келтирди.

Ушбу натижадан сўнг «Интер» 22 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Фиорентина» эса 4 очко билан 18-ўринда қолди.

А Серия. 8-тур
Интер — Фиорентина 2:1
Голлар:
Тюрам 90+1, Зелински 90+8 (пен) — Хименес 65.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг