locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рафинья «Реал»нинг асосий кучлари сифатида Винисиус ва Вальвердени эътироф этди

Бразилиялик футболчи рақиб ўйинчилар
Футбол
Рафинья «Реал»нинг асосий кучлари сифатида Винисиус ва Вальвердени эътироф этди
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Мадриднинг «Реал» клубида Винисиус Жуниор ва Федерико Вальверде жамоанинг асосий ҳаракатлантирувчи кучлари эканини таъкидлади.

«Федерико ва Винисиус — “Реал”нинг ҳаракатлантирувчи кучлари. Улар жамоа манфаати йўлида кўп меҳнат қиладиган ва қайси позицияда ўйнашидан қатъи назар, бор кучини сафарбар этадиган футболчилар.

Феде ярим ҳимоядан ҳужумларга қўшилиши мумкин. Шунингдек, у қанот ҳимоячиси позициясида ўйнаганида ҳам жамоага кўплаб имкониятлар тақдим этади. У, шубҳасиз, ажойиб футболчи. Вальверде ярим ҳимояда юқори савияда ўйнайди, қанотларда ҳам ўзини кўрсата олади», — дея Рафиньянинг сўзларини келтиради Tribuna нашри.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг