locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Игор Суров: «Нефтчи» футболчилариing маҳорати ўз сўзини айтди

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Игор Суров фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Игор Суров: «Нефтчи» футболчилариing маҳорати ўз сўзини айтди
photo: Mash'al fk
Ўзбекистон Суперлигаси
28.02.2026, Як.
Нефтчи
3
Машъал
0

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Игор Суров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Ҳаммага салом. Натижадан қониқмадим. Кураш таклиф этиб, очко қўлга киритиш мақсадида келгандик. Стандартлар ва рақиб футболчилариing маҳорати ўз сўзини айтди. Иккита стандарт ҳолат режаларимизни барбод қилди. Шундан кейин ҳаммасини ўзгартиришга тўғри келди. Иккинчи таймда 2:0 пайтида 1-2 вазиятдан фойдалана олганимизда, ўйинни қутқариб кета олган бўлардик. Афсуски, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ўйин охирида ҳам қарши ҳужумдан кейин гол ўтказиб юбордик. Камчиликларимиз кўринди, улар устида ишлаймиз.

- Мавсумолди йиғинда таркибга бир қанча легионерлар жалб қилинди. Бугун ҳаммасидан ҳам фойдаланмадингиз. Буга нима сабаб бўлди?

- Улларда кичик жароҳат бор. Шу туфайли асрашга қарор қилдик.

- "Машъал" ҳужумларида кўп маротаба узоқ масофадан зарбалар йўллади, аммо деярли барчаси муваффақиятсиз чиқди. Олисдан зарба бериш бўйича кўрсатма берганмидингиз?

- Рақиб футболчилариing маҳоратини яна бир бор эътироф этишим лозим. Улар олисдан зарбалар беришга мажбур қилишди. Айтиб ўтганимдек, 2-3 та қулай вазиятимиз бўлди, жарима зарбаларга эга бўлдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Узоқдан зарба бериш бўйича тактик кўрсатма берилмаганди. Ўйиндан келиб чиқиб шунчака бўлди.

- "Машъал" раҳбарияти олдингизга қандай мақсадни қўйган?

- Биз максимал натижага эришишни хоҳлаймиз. Мақсадимиз — ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш.

- Ўз жамоангиз дарвозабонининг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Учрашувни таҳлил қилиб чиқамиз. Шундан сўнг бир хулосага келамиз. У қўпол хатоларга йўл қўймади. Биз унга ишонамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг