Гузорнинг Шўртан клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
Алиқуловнинг ўрнига жамоамизга яхши таниш бўлган тажрибали мутахассис Ихтиёр Каримов асосий жамоамиз бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.
photo: Sho'rtan fk
Гузорнинг "Шўртан" клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
"Маълумки, шу вақтга қадар жамоамизга Асрор Алиқулов бош мураббий сифатида раҳбарлик қилиб келаётган эди. Бироқ ПроЛигадаги сўнгги қониқарсиз натижалардан сўнг клуб раҳбарияти ва Асрор Алиқулов ўзаро келишувга эришиб, мутахассис ўз лавозимини тарк этди.
Унинг ўрнига жамоамизга яхши таниш бўлган тажрибали мутахассис Ихтиёр Каримов асосий жамоамиз бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.
Ихтиёр Каримовга янги вазифасида омад ва муваффақиятлар тилаймиз!",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.