Февзи Давлетов: «Сардорлик боғичи муҳокама қилинмайди»
Суперлиганинг 9 тури доирасида "Динамо"га қарши ўйиндан кейин "Сурхон" клуби бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди:
Ўйин ҳақида
- Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқалигини яхши ўтказдик. Айнан 20-дақиқадан кейин биз позицион ҳимояда хатолар қилишни бошладик. Голни жуда осон ўтказиб юбордик. Марказий чизиқдаги ва ҳимоядаги ўйинчилар охиригача ўйнай олишмади. Кейинчалик ўйинни тенглаштира олдик, лекин ҳужумда бизда якунлаш сифати етишмаяпти. Иккинчи бўлимда биз ҳам, рақиблар ҳам очиқ ўйин намоиш қилишди, бу мухлисларга ҳам ёқди. Кўп вазият яратяпмиз, бироқ ундан фойдаланишда жуда ёмон ўйнаяпмиз.
- "Сурхон" узоқ вақт давомида Тошкентда ўйинларини ўтказди. Ушбу мавсумга келибгина жамоа Сурхондарёга қайтди. Стадион, стадион ёнида қароргоҳ қуриб битказилди. Бу жамоани бирдам қилишда ва натижаларга таъсир ўтказа оладими?
- Албатта, бу табиий. Ҳали жамоада қилинадиган ишлар бор. Қийинчиликларга қарамасдан йигитлар характер кўрсата олишди. Умид қиламанки, келгусида бу муаммолар бартараф қилинади.
- Буга қадар жамоада турли футболчилар сардор сифатида бўлишди. Сўнгги пайтларда эса сардорлик боғичи Беҳзод Шамсиевга топширилмоқда
- У ҳозир ҳимояда етакчи футболчи. Сардорлик боғичи муҳокама қилинмайди