locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Динамо\" легионери Фрайдей Жума куни гол урди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Динамо" Жума куни Фрайдей урган гол эвазига "Сурхон"ни мағлуб қилди
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Суперлигаси
09.05.2025, Як.
Динамо
1
Сурхон
0

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида Суперлига 9-тур учрашувлари доирасидаги навбатдаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди.

Унда Самарқанднинг “Динамо” клуби ўз майдонида Термизнинг “Сурхон” жамоасини қабул қилди. Минглаб мухлислар қаршисида ўтган қизиқарли ўйинда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобига ғалаба қозонишди ва муҳим бўлган уч очкони қўлга киритишди.

Баҳснинг 20-дақиқасида “Динамо” легионери Фрайдей (ўзбекчасига Жумавой) Жума оқшомида бўлаётган тўқнашувнинг ҳал қилувчи голи муаллифига айланди. Шундан кейин жамоалар ҳар қанча уринишмасин бошқа гол ура олишмади.

Суперлига. 9-тур

ДИНАМО 1:0 СУРХОН

Ричард Фрайдей, 21 (1:0)

Ҳозирча Суперлига жадвали қуйидагича кўриниш олган:

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг