Фермин Лопес «Барселона»дан кетмоқчи эмас
Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 110 миллион евро этиб баҳоланмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Фермин Лопес келгуси фаолияти борасида бир тўхтамга келди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, испаниялик футболчи яқин келажакда «кўк-анорранглилар» сафини тарк этишни режалаштирмаяпти. Ярим ҳимоячи каталонияликлар жамоасида ўзини жуда бахтли ҳис қилмоқда ва клубнинг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади.
Фермин 2023 йилнинг ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг июнь ойи охирига қадар тузилган. Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 110 миллион евро этиб баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Фермин Ла Лига доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.