locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси МЛСдаги навбатдаги учрашувни ўтказиб юбормайди

Лео «Нью-Инглэнд Революшн»га қарши МЛС учрашувида иштирок эта олади.
Футбол
Месси МЛСдаги навбатдаги учрашувни ўтказиб юбормайди
Фото: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси «Цинциннати»га қарши баҳсда (2:2) мавсумдаги бешинчи сариқ карточкасини олганига қарамай, 2 ноябрь куни «Нью-Инглэнд Революшн»га қарши МЛС учрашувида иштирок эта олади.

ESPN мусобақа регламентига таяниб хабар беришича, МЛСда «Ижобий хулқ-атвор учун рағбат» қоидаси амал қилади. Ушбу қоида футболчиларга интизомли ўйин кўрсатгани учун жамғарилган сариқ карточкаларидан бирини бекор қилиш имконини беради.

Агар футболчи кетма-кет бешта учрашув давомида сариқ ёки қизил карточка олмаса ва бошқа интизомий жазоларга тортилмаса, унинг жамғарилган сариқ карточкалари сонидан автоматик равишда биттаси айирилади.

Мазкур қоидадан мунтазам чемпионат давомида кўпи билан уч марта фойдаланиш мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг