ЕКЛ. Беҳруз Каримов майдонга тушган баҳсда «Лугано» меҳмонда «Хетафе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Конференциялар лигаси умумий босқичининг 2-турида «Лугано» клуби сафарда «Хетафе»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳснинг 2-дақиқасида Иван Асон мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ «Лугано» Албиан Айетининг дубльи ва Янис Симинянининг голи эвазига танаффусга 3:1 ҳисобидаги устунлик билан йўл олди.
Иккинчи бўлимда Уран Бислими меҳмонларнинг 4-голини киритди. «Хетафе» сафида Борха Майорал ҳисобни қисқартирган бўлса, Кевин Беренс якуний натижани ўрнатди — 5:2.
Учрашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов 75-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Бу ғалабадан сўнг швейцарияликлар 6 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Конференциялар лигаси. 2-тур
Хетафе – Лугано 2:5
Голлар: Асон 2, Майорал 74 – Айети 3, 26, Симиняни 7, Бислими 50, Беренс 90+2