locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Эчеверри фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

«Ман Сити» яримҳимоячиси ижара асосида «Жирона»га кўчиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Эчеверри фаолиятини Ла Лигада давом эттиради
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Клаудио Эчеверри Испаниянинг «Жирона» клубига ижарага берилади. Бу ҳақда инсайдер Сезар Луис Мерло хабар бермоқда.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи Ла Лигада 2026 йил ёзигача ҳаракат қилади.

Жорий йил август ойида Эчеверри Германиянинг «Байер» клуби сафида ижара асосида тўп сурган эди. Унинг немис жамоаси билан шартномаси 2025 йил 31 декабрь куни якунланади.

Жорий мавсумда 19 ёшли яримҳимоячи 11 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» Эчеверрини 2024 йил январ ойида Аргентинанинг «Ривер Плейт» клубидан сотиб олиб, уни йил охиригача ижара асосида қолдирган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг