Англия Лига кубоги. «Сити» «Брайтон»ни пенальтилар сериясида енгиб, чоракфиналга чиқди
Англия Лига кубогида 1/8 финал учрашувлари давом этмоқда. «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилди. Асосий вақтда кучлар тенг келди, - 2:2. Ковачич ва Рейс мезбонлар сафида голларга муаллифлик қилди. «Чайкалар»дан Ялкуэ ва Рюттер ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда «Манчестер Сити» 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.
Ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов 76-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Англия Лига кубоги. 1/8 финал
Ман Сити — Брайтон 2:2 (пенальтилар серияси: 4:3)
Голлар: Ковачич 40, Рейс 72 – Ялкуэ 30, Рюттер 47.
Манчестер Сити — Рулли, Люис (Абдуқодир Ҳусанов, 76), Рейс, О'Райли (Фернандес, 87), Буадди (Айт-Нури, 46), Гехи, Фоден, Шерки, Ковачич, Аллан (Доку, 61), Самба (Макейдо, 46).
Борнмут — Стил, Ҳажам, Ҳиншелвуд (Де Кёйпер, 77), Гросс, Коштинья, Жоржиньо, Гомес (Минтаҳ, 76), Боскали, Айари, Свобода (Данк, 85), Ялкуэ (Виффер, 81).
Огоҳлантиришлар: Буадди 32 – Свобода 11, Виффер 90+1, Данк 90+2.