locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» ва «Фулҳэм» «Комо» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Рамоннинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.
Футбол
«Челси» ва «Фулҳэм» «Комо» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Комо» клубининг марказий ҳимоячиси Хакобо Рамон Англия Премьер-лигаси вакиллари эътиборига тушди.

Тарқалган миш-мишларга кўра, 21 ёшли футболчини ўз сафига қайтаришдан Мадриднинг «Реал» клуби ҳам манфаатдор. Испаниялик грант клуб ўз тарбияланувчисини 9 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш бўйича устувор ҳуқуққа эга.

Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, бир қатор Англия клублари ҳам футболчининг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Улар орасида «Челси» ва «Фулҳэм» клублари ҳам бор.

Transfermarkt портали Хакобо Рамоннинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда. Жорий мавсумда ёш испаниялик футболчи Сеск Фабрегас бошқарувидаги «Комо» сафида 12 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг