«Барселона» Натанни трансфер мақсади сифатида кўрмоқда
Футболчининг трансфер қиймати 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
Испаниянинг Ла Лига чемпионатида Севильянинг «Бетис» клуби шарафини ҳимоя қилаётган марказий ҳимоячи Натан январь ойидаги трансферлар даврида «Барселона»нинг асосий номзодларидан бирига айланди.
Журналист Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, каталонияликлар бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансфери борасида музокаралар олиб боришган. Бошқа номзодлар билан таққослаганда, Натан молиявий жиҳатдан анча қулай вариант ҳисобланади.
25 ёшли ҳимоячи 2025 йилнинг ёзидан буён севильяликлар сафида тўп сурмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер қиймати 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.