«Арсенал» «Бавария» футболчисини сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жоау Пальиня фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Кристиан Фалк.
Манбага кўра, "Бавария" бош мураббийи Венсан Компани ўз схемасига керакли футболчи деб ҳисобламайди, шунинг учун уни қўйиб юборишга тайёр.
Португалиялик футболчи "Бавария"га ўтган йилнинг ёзида "Фулхэм"дан кўчиб ўтган эди. Трансфер қиймати 51 млн еврони ташкил этган.
Ўтган мавсумда 30 ёшли Пальиня клуб ва терма жамоа сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, бирор марта ҳам самарали ҳаракат қилмаган.
Transfermarkt портали ҳисоб-китобларига кўра, футболчининг бозор нархи 30 млн еврони ташкил этади.
Баҳром Бобонов
Редактор