locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Компани: «Айбдор тўлиқ ўзимизмиз»

"Бавария" устози "Викинг"га қарши баҳсдан кейин ўз фикрини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Компани: «Айбдор тўлиқ ўзимизмиз»
Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси
13.10.2026, Як.
Viking
3
Бавария
3

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида «Викинг» билан кечган 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг жамоаси ўйинини таҳлил қилди.

«Айбдор тўлиқ ўзимизмиз. Дам олиш кунларидаги «Аугcбург»га қарши баҳсда бўлгани каби, бугун ҳам ўйинни назорат қилдик. Ижобий жиҳатларни ҳам кўрсатиш мумкин, ўйинимизнинг умумий сифати унчалик ёмон эмасди. Аммо диққатни йўқотиш ва айрим вазиятларда етарлича оқилона қарорлар қабул қилмаслик туфайли хатоларга йўл қўймоқдамиз.

«Аугcбург»га қарши баҳсда ўйин бошланганидан саккиз сония ўтиб гол ўтказдик, бугун эса бир ярим дақиқада шундай ҳолат юз берди. Бундан ташқари, рақибнинг деярли ҳар бир хавфли вазияти гол билан якунланаётгандек таассурот бор. Бироқ буларнинг ҳеч бири бизни оқламайди, чунки ўзимизни шундай вазиятларга солиб қўйяпмиз», — деди Компани.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг