Эмери АПЛдаги 100-ғалабасига эришди
Бунинг учун унга 197 та ўйин керак бўлди.
Фото: Getty Images
Англия чемпионатининг еттинчи турида «Астон Вилла» меҳмонда «Нюкасл»ни минимал устунлик билан мағлубиятга учратди ва мураббийи Унаи Эмерини айниқса хурсанд қилди.
Гап шундаки, бу муваффақият баск мутахассиси учун инглиз футболи олий лигасида мураббий сифатида АПЛдаги юзинчи ғалаба бўлди. Бунинг учун унга 197 та ўйин керак бўлди. Фақат саккизта мураббий бу натижага Эмеридан тезроқ эришган.
Шу билан бирга, барча ғалабалар «Астон Вилла» билан қўлга киритилмаганини қайд этиб ўтиш керак, чунки аввалроқ, 2018/2019 йилги мавсумда Эмери «Арсенал» жамоасини ҳам бошқариб борган.