Теннисчиларимиз Ningbo Open WTA турнирининг асосий даврасига йўл олишди
Мусобақа 25-октябрь куни ўз ниҳоясига етади.
Фото: OlympicUz
Эртага Хитойнинг Нинбо шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида WTA 500 таснифидаги BNB Ningbo Open турнири старт олади.
Ўзбекистонлик ракетка усталари Камила Раҳимова (дунё рейтингида 69-ўрин) ҳамда Полина Кудерметова (102) мусобақанинг саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этишди ва асосий даврага йўлланма олишди.
Биринчи даврада ҳамюртларимизни қуйидаги учрашувлар кутиб турибди:
19-октябрь:
Камила Раҳимова – Мария Бузкова (Чехия, 28);
20-октябрь:
Полина Кудерметова – Кристина Букша (Испания, 38).
Мусобақа 25-октябрь куни ўз ниҳоясига етади.