locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олисе фаолиятида илк бор қизил карточка олди

24 ёшли футболчининг профессионал фаолиятидаги илк четлатиш бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олисе фаолиятида илк бор қизил карточка олди
Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси
13.10.2026, Як.
Viking
3
Бавария
3

«Бавария» вингери Майкл Олисе Чемпионлар Лигаси умумий босқичи доирасида «Викинг»га қарши кечган баҳсни муддатидан олдин якунлади. Франциялик футболчи 73-дақиқада бир эпизоднинг ўзида иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.

WhoScored маълумотига кўра, бу 24 ёшли футболчининг профессионал фаолиятидаги илк четлатиш бўлди. Олисе бундан аввалги қизил карточкасини 2019 йил бошида Англиянинг «Ридинг» клуби ёшлар жамоасида тўп тепган вақтида олган.

Эслатиб ўтамиз, Олисе четлатилганидан сўнг бир киши кам бўлиб қолган «Бавария» ғалабани сақлаб қола олмади. Норвегия жамоаси 90-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, 3:3 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Баҳс давомида «Викинг» 2:0 ҳисобида ҳам олдинда бораётганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг