locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Габриэл: «Яна пенальти тепишга тайёрман»

«Арсенал» клуби марказий ҳимоячиси ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши ўйинда тепган пенальтиси ҳақидаги саволга жавоб берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Габриэл: «Яна пенальти тепишга тайёрман»
photo: gettyimages
Чемпионлар лигаси
13.10.2026, 15.00
Арсенал
-
Лилл
-

Габриэл: «Яна пенальти тепишга тайёрман»

Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоячиси Габриэл ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га қарши ўйинда тепган пенальтиси ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Тўпчилар» пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Эберечи Эзе ва Габриэл ўз зарбаларини голга айлантира олмаган эди.

«Ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида ҳақиқатан ҳам ажойиб иштирок этдик, аммо финалда ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин. Кейинги сафар зарурат туғилса, пенальти тепишга тайёр бўламан.

Ўша омадсизликдан кейин жамоадошларим менга жуда катта ёрдам беришди. Албатта, қаттиқ хафа бўлгандим, аммо бу воқеадан сабоқ чиқардим ва яна бемалол пенальти тепа оламан», — деди бразилиялик футболчи матбуот анжуманида.

Сешанба куни «Арсенал» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи тури доирасида ўз майдонида «Лилль»ни қабул қилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг