«МЮ» Фернандеш билан шартномани узайтирмоқчи
Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳолаган.
Фото: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа сардорларидан бири Бруну Фернандешни сақлаб қолмоқчи. Журналист Пит O'Рурк маълумотларига таянган ТEAMtalk хабарига кўра, манкунианликлар португалиялик футболчи билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашни мақсад қилган.
32 ёшли яримҳимоячининг «қизил иблислар» билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Шу сабабли клуб футболчини узоқ муддатга жамоада олиб қолиш чораларини кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фернандеш 2020 йил январидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳолаган.