locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анвар Ғофуров: «Беҳруз катта эҳтимол хорижга кетади»

«Сурхон» клуби ёзги йиғиндан кейинги илк расмий учрашувни ғалаба билан бошлашга муваффақ бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анвар Ғофуров: «Беҳруз катта эҳтимол хорижга кетади»
photo: tribuna.uz
Ўзбекистон Суперлигаси
18.07.2026, Як.
Андижон
1
Сурхон
2

«Сурхон» клуби ёзги йиғиндан кейинги илк расмий учрашувни ғалаба билан бошлашга муваффақ бўлди. Айниқса, сафарда «Андижон» майдонидаги оғир беллашувда термизмликлар 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, уч очкога эга бўлишди. «Сурхон» бош мураббийи Анвар Ғофуров эса матбуот анжуманида қатнашди.

— «Осон ўйин бўлмаслигини билган эдик. Чунки мураббийлар ўзгарганидан кейин «Андижон»да ўсиш бўлди. Шунинг учун тайёргарлик кўрган эдик. Бизда ўзига хос ва мос ўйинимиз бор. Шуни таклиф қилишга ҳаракат қилган эдик, балки ўйиннинг ҳар эпизодида у қовушмаган бўлиши мумкин, лекин яхши тарафлари кўп бўлди, деб ўйлайман. Бу – футбол. Хатосиз ҳеч нарса бўлмайди. Кимдир хато қилади ва кимдир бу вазиятдан фойдаланиб кетади.

- Жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган Даврон Мергановнинг ҳолати қандай?

- Озгина мия чайқалиши бор. Чуқурроқ таҳлил қилинганидан кейин бир нарса деса бўлади.

- Асосий футболчилар – Чинеду, Потапов, Неъматхонов каби футболчилар жамоани тарк этишига сабаб нима бўлди?

- Улар учун мен жавоб бера олмайман. Ҳар бири ўз фикри бор ва қандайдир ўз истаклари бўйича жамоадан кетишди. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш, кимдир молиявий жиҳатдан, ҳаммада ҳар хил, улардан сўраш керак. Биз ўз ишимизни давом эттирамиз. Бизда ёш футболчиларимиз бор. Нима бўлишидан қатъи назар «Сурхон» бўлади, футболчи келадими ёки кетадими, бунинг фарқи йўқ. «Сурхон» барибир фаолиятини давом эттиради.

- Беҳруз Каримов қайдномада ҳам йўқ эди.

- Беҳруз Каримов жаҳон чемпионатидан кейин бу йил унинг учун катта «нагрузка» бўлди. Қишда умуман дам олгани йўқ. Ўз ёшида терма жамоа билан йиғинда бўлди. Кейин U20 термага чақиришди. Сўнгра U23 термага ва ундан кейин миллий жамоага жалб қилишди. Шу боис у умуман дам олгани йўқ. Унга ўзини тиклаб олиши учун дам берилди. Катта эҳтимол билан хорижга кетади. Бизни ишимиз жамоадаги бор ўйинчилар билан ишлаш. Беҳрузга эса дам берилган, мен буни тўғри тушунаман. У ҳам одам, робот эмас.

- Бир қатор ёш футболчиларни майдонга туширдингиз. Уларнинг ўйинларидан хулосангиз қандай?

- Албатта, режалар бор эди. Биринчи бўлимда дарвозабонимиз жароҳат олганидан кейин режаларга биroz ўзгаришлар киритилди. Ёшлар тушишди, хурсанд бўлиш керак. Кимдирда дебют. Имкониятлар борми, демак, у тўғри ҳаракат қиляпти. Барибир баҳo беришга ҳали эрта. Бугунги ўйин учун ҳаммаси жойида, бутун жамоа яхши ҳаракат қилди», — дея Анвар Ғофуровнинг сўзларидан келтиради Tribuna.uz журналисти.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг