Олимпия шаҳарчасида Президент Олимпиадаси мусобақалари қизғин давом этмоқда
Олимпия шаҳарчасида Президент Олимпиадаси доирасида дзюдо, стол тенниси ва волейбол спорт турлари бўйича беллашувлар қизғин давом этмоқда.
Мусобақалар жараёни билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов яқиндан танишди.
Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича мусобақаларни халқаро талаблар асосида, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига мувофиқ ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, спортчилар натижаларини холис баҳолаш, ҳакамлик сифатини ошириш ҳамда баҳсли вазиятларда адолатли қарорлар қабул қилинишини таъминлаш юзасидан мутасаддилар билан фикр алмашилди.
Масъулларга мусобақаларни адолатли ва шаффоф ташкил этиш, ҳакамлик жараёнларини доимий назорат қилиш, ҳар бир спортчининг натижасига холис баҳо бериш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.