locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жавоҳир Синдаров жаҳон тожи учун баҳсдан қанча даромад қилади?

Жаҳон чемпионлиги баҳсининг умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Швейцариянинг Женева шаҳрида Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу ўртасида кечаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳсининг умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) маълум қилган.

Мусобақа регламентига кўра, гроссмейстерлар ҳар бир ғалабали классик партия учун 200 минг доллардан мукофот олади. Қолган маблағ эса икки шахматчи ўртасида тенг тақсимланади.

Шунга кўра, Синдаровнинг жаҳон чемпионига айланган тақдирда оладиган пул мукофоти қуйидагича бўлиши мумкин:

  • Битта ғалаба фарқи билан — 1,35 миллион доллар;

  • Иккита ғалаба фарқи билан — 1,45 миллион доллар;

  • Учта ғалаба фарқи билан — 1,55 миллион доллар;

  • Тўртта ғалаба фарқи билан — 1,65 миллион доллар.

Агар жаҳон чемпиони тай-брейк орқали аниқланса, ғолиб 1,3 миллион доллар, мағлуб эса 1,2 миллион доллар олади. Ҳозирги натижалардан келиб чиқиб, ҳамюртимизнинг якуний мукофоти 550 минг доллардан 1,95 миллион долларгача етиши мумкин.

Маълумот учун, ҳар икки гроссмейстер баҳс бошланишидан бир ой аввал 200 минг доллардан аванс олган. Ушбу маблағ якуний мукофот пулидан чегириб қолинади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг