Мактоминай «Наполи»дан қанча маош сўраётгани маълум
Томонлар молиявий шартлар бўйича келишувга эришиш учун музокараларни давом эттирмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
"Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт Мактоминей билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаш ниятида.
Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, неаполликлар раҳбари футболчининг ўйинини юқори баҳолайди ва унга йилига 6,5 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Айни пайтда Кевин де Брёйне ҳам клубда шунча маош олади.
Бироқ Мактоминайнинг вакиллари футболчининг йиллик маоши 10 миллион евро бўлишини талаб қилмоқда, деб хабар берди CalcioNapoli1926 нашри.
Томонлар молиявий шартлар бўйича келишувга эришиш учун музокараларни давом эттирмоқда.