locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади

Masters гуруҳида 10 нафар гроссмейстер тўққиз тур давомида баҳс олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади
Фото: UzChess

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Лондонда ўтказилаётган London Chess турнирининг дастлабки турида ғалаба қозонди.

Мусобақанинг амалдаги чемпиони оқ доналарда англиялик Шреяс Роялга қарши баҳс олиб борди. Инглизча дебют билан бошланган партия 43-юришда ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи турда Энди Вудворд ҳам ғалаба қозонган бўлса, қолган учта партияда дуранг қайд этилди. Абдусатторов ва Вудворд бир очкодан жамғариб, пешқадамликни қўлга олди.

Masters гуруҳида 10 нафар гроссмейстер тўққиз тур давомида баҳс олиб боради.

Иккинчи турда Абдусатторов англиялик Майкл Адамсга қарши қора доналарда ўйнайди. Тур баҳслари бугун, 26 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг