locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фернандеш: «Иккита гол урган вақтида ташаббусни бой бериб қўйдик»

"МЮ" сардори жамоасининг дуранги ҳақида гапирди.
Футбол
Фернандеш: «Иккита гол урган вақтида ташаббусни бой бериб қўйдик»
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Чемпионлар лигасининг 5-турида "Спортинг" билан дуранг ўйналганидан (2:2) сўнг жамоасининг тактик камчиликлари ва Англия чемпионатидаги вазияти ҳақида гапирди.

"Учрашувни тўлиқ назорат қилдик ва тўп билан ишончли ҳаракатландик. Рақибга бир-иккита қарши ҳужум уюштириш имконини бердик, аммо тезда ўз позицияларимизга қайтдик.

Рақиб ҳисобни очганидан кейин ҳам ўйин назоратини қўлдан бермадик. Бироқ биз истаганчалик кўп вазият ярата олмадик. Майдоннинг ҳужум қисмига кўпинча бир ёки икки нафар футболчимиз етиб бораётганди. Бу эса хавфли вазиятлар яратишни қийинлаштирди.

Иккинчи бўлимда иккита гол урдик. Айнан шу пайтда босимни оширишимиз керак эди, аммо аксинча, бироз ортга чекиндик. Эҳтимол, натижани бой беришдан хавотирландик. Оқибатда яна гол ўтказиб юбордик.

Энди АПЛ баҳсларига қайтамиз. У ердаги мавқеимиз анча беқарор эканини тушуниб турибмиз. Ҳақиқатан ҳам бирлашишимиз ва ҳозирги вазиятда ҳар бир ўйинда курашишимиз зарурлигини англашимиз керак", — деди Фернандеш TNT Sports эфирида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг