locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед»нинг янги эгаси саудиялик инвесторлар бўлиши мумкин

«Қизил иблислар» Англия чемпионати турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
«Манчестер Юнайтед»нинг янги эгаси саудиялик инвесторлар бўлиши мумкин
Фото: Getty Images

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби эгасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда indykaila News нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотларига кўра, Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган мустақил компания «Манчестер Юнайтед»ни тўлиқ сотиб олиш бўйича юқори мартабали амалдорлар билан музокара олиб бормоқда.

Шу билан бирга, ушбу компания «Ньюкасл» клубига эгалик қилувчи Саудия Арабистони Суверен фонди билан боғлиқ эмаслиги таъкидланмоқда.

Жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди. Манчестерликлар 11 та учрашувда атиги 8 очко жамғарган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг