locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЕЧЛ. «ПСЖ» Парижда «Рома» билан дуранг қайд этди

Ўйинда жами 4 та гол урилди.
Футбол
ЕЧЛ. «ПСЖ» Парижда «Рома» билан дуранг қайд этди
Фото: Getty Images

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида Франциянинг "ПСЖ" клуби ўз майдонида Италиянинг "Рома" жамоасини қабул қилди. "Парк де Пренс" стадионида кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Римликлар 5-дақиқада Марио Эрмосонинг голи эвазига ҳисобни очди. 31-дақиқада Илья Забарний мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда Усмон Дембеле пенальтидан фойдаланиб, парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 78-дақиқада Витиньянинг ўз жарима майдончасида қўл билан ўйнагани учун белгиланган пенальтини Дониэлл Мален аниқ амалга оширди.

Чемпионлар лигаси. 5-тур

"ПСЖ" — "Рома" — 2:2

Голлар: Эрмосо (5), Забарний (31), Дембеле (62, пенальти), Мален (78, пенальти).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг