Россия кубоги. «Рубин» пенальтилар сериясида «Родина»ни мағлуб этди
Россия Кубогининг гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган «Рубин» ва «Родина» жамоалари ўртасидаги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида «Родина» ҳужумчиси Артём Максименко ҳисобни очди. 69-дақиқада эса «Рубин» форварди Эдди Салседо мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, «Рубин» олти турдан сўнг олти очко жамғарган ҳолда А гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Қозонликлар мусобақадаги иштирокини Россия Кубогининг Регионлар йўлида давом эттиради.
Тўрт очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган «Родина» эса Россия Кубогидаги иштирокини якунлади.
Бу баҳсда қозонликлар сафида Жаҳонгир Ўрозов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Россия кубоги. 6-тур
Рубин – Родина 1:1 (пенальтилар серияси: 3:0)
Голлар: Салседо 69 – Максименко 38.