Шавкат Рахмонов UFCга қачон қайтишига ишора қилди
Қозоғистонлик MMA жангчиси Шавкат Рахмонов узоқ танаффусдан кейин UFC октагонига қайтиш режаси ҳақида маълумот берди. Мағлубиятсиз спортчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 2027 йилда яна жанг қилиш ниятига ишора қилди. Бу ҳақда MMA Fighting нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Рахмонов Instagram саҳифасида 2027 йилда қайтишини англатувчи қисқа хабар эълон қилган. Унинг ушбу пости тиззасидаги жароҳат билан боғлиқ янги миш-мишлар тарқалган бир пайтда пайдо бўлди. Бироқ спортчи жароҳати ёки кейинги жанги аниқ санаси ҳақида қўшимча маълумот бермаган.
Рахмонов 2024 йил декабридан буён октагонга чиқмаган. У сўнгги жангида ирландиялик Иэн Мачадо Гаррини ҳакамлар қарори билан мағлуб этган эди. Шундан сўнг қозоғистонлик спортчининг чемпионлик жангида қатнашиши кутилган, аммо жароҳатлар унинг режаларини ўзгартирган.
Маълумот учун, 32 ёшли Шавкат Рахмонов профессионал MMAда 19 та ғалаба қайд этган ва бирор марта мағлуб бўлмаган. Унинг 18 та ғалабаси муддатидан олдин қўлга киритилган. Жангчининг навбатдаги рақиби ва UFCга қайтиш санаси ҳозирча расман эълон қилинмаган.